“Барселона” ва Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси Дани Алвес зўравонлик иши бўйича суд жараёни давом этаётгани боис Каталония қамоқхоналаридан бирида сақланмоқда. Манбаларнинг таъкидлашича, машҳур юлдуз маҳбуслар томонидан таҳқирланаётган экан.
Журналистлар бразилиялик ўйинчи билан бир хонада турган маҳбуслар билан мулоқот қилиб, улардан Алвеснинг ҳаётига ҳақида маълумот олди.
Айтилишича, Дани Алвес озиб кетган ва ҳолдан тойгани кўриниб турибди.
- Дани қаерга кириши билан ҳамма “ана Алвес, бу Алвес!”, деб бақиради. Ошхонага кирадиган бўлса, ҳамма маҳбуслар идишини тақиллатиб, “Зўравон”, деб ҳақорат қилишади, - дейди маҳбуслардан бири Marca нашрига.
Дани Алвес тунги клубда бир қизни зўрлагани учун январь ойидан бери ҳибсда тақланмоқда. Унга 12 йиллик қамоқ жазоси берилиши мумкин.