Search

"Лилль"(Франция) ҳам Шомуродовга «совчи»қўйди...

  • Share this:
post-title

Sky Sports хабарига кўра, термамиз сардорини трансфери бўйича Рим клуби  Франциянинг «Лилль» жамоасидан ҳам таклиф олган. 
Паулу Фонсека мураббийлигидаги «Лилль» ўзбекистонлик ҳужумчи учун 13 миллион евро тўлашга тайёр. Аммо Шомуродовнинг ўзи Италияда қолишни истамоқда. Икки йил олдин Франция чемпионига айланган ушбу клуб ҳозирда турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда.
Айтганча, «Рома» бош директори Тьяго Пинто бугун, 18 январь куни Миланда «Торино» техник директори Давиде Вагнати билан учрашган, аммо Турин клуби раҳбарияти Шомуродов бўйича ўз позициясини ўзгартирмаган – 10 миллион еврога сотиб олиш шарти билан ярим мавсум учун 1 миллион евро таклиф қилинган. 
Аввалроқ, Турин клуби раҳбарияти ўзбекистонлик ҳужумчи билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишиб олгани ҳақида хабар берилганди. Шомуродовнинг «бўрилар» билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Маълумот учун, Transfermarkt бўйича 27 ёшли футболчинининг нархи — 7 млн евро. Элдор бу мавсум А Серияда атиги 6та ўйинда майдонга тушди.

 

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!