Илк ўйинда Сергей Фомин Маккензи Макдональдга 4:6, 1:6 ҳисобларида ютқазиб қўйди. Учрашув 1 соат 8 дақиқа давом этди.
2- ўйинда эса Ҳумоюн Султонов Томми Полга 1:6, 6:7 ҳисобларида мағлуб бўлди. Учрашув 1 соат 37 дақиқа давом этди.
Учинчи баҳсда Санжар Файзиев/Сергей Фомин тандеми Остин Крайчек ва Ражив Рам жуфтлигига қарши ўйин ўтказиб, 2:6, 4:6 ҳисобларида имкониятни бой беришди.
4-учрашув доирасида Сергей Фомин – Томми Пол баҳси етказилиши лозим эди, бироқ мураббийлар қарорига кўра 17 ёшли Амир Милушев Денис Кудлага қарши ўйнаб, 4:6, 4:6 ҳисобларида имкониятни бой берди.
Шу тариқа, кутилганидек теннисчиларимиз "Дэвис Кубоги"нинг бу йилги саралаш баҳсларидаги юришини тўхтатишди.
Дэвис Кубоги. Ўзбекистон — АҚШ - 0:4
3 февраль
1. Сергей Фомин - Маккензи Макдональд - 4:6, 1:6.
2. Ҳумоюн Султонов - Томми Пол 1:6, 6:7.
4 февраль
3. Санжар Файзиев/Сергей Фомин — Остин Крайчек/Ражив Рам 2:6, 4:6.
4. Амир Милушев - Денис Кудла 4:6, 4:6.