Яримфиналда дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси Новак Жоковични мағлуб этиб сенсация қайд этган Янник Синнер финалда Даниил Медведев билан беллашувда ирода кўрсатди. Италиялик 22 ёшли теннисчи дастлабки икки сетни бой берганига қарамай, якунда ғалаба қозонди ва 2,1 млн доллар ишлаб олди.
Синнер фаолиятида илк бор «Катта дубулға» зафар қучди. Шунингдек, у Australian Open'нинг Жоковичдан сўнг (2008 йил, 20 ёш) энг ёш чемпионига айланди.
Australian Open
Мелбурн, Австралия
Финал
Янник Синнер (Италия) — Даниил Медведев (Россия) 3:6, 3:6, 6:4, 6:4, 6:3