Search

Ўйинлар яқин, таркиблар тайин

  • Share this:
post-title

Эслатиш керак, бош жамоамизни олдинда Қозоғистон ва Россия термаларига қарши кечадиган 2та қизиқарли «ўртоқлик» кутмоқда.

*** 

Словениялик мутахассис эълон қилган таркибга қарасак, унда янги футболчи ҳам бор - «Олимпик» ярим ҳимоячиси Руслан Жиянов. Ўзбекистон U-23 термаси етакчиларидан бири табиийки, миллий жамоадан тушган илк чорловни катта хурсандчилик билан қабул қилди: «Таассуротлар зўр. Бу яқинларим, ота-онам учун ажойиб хушхабар бўлди. Болаликдан Ўзбекистон миллий жамоасида ўйнаш орзусидаман. Тўғриси, чақирув олишни ўйламагандим. Энди мураббийлар ишончини оқлаш қолди. Менимча, Қозоғистон ва Россия термаларига қарши ўйинлар қизиқарли ўтади. Насиб этса, мухлисларни бўлса, ғалаба билан қувонтирамиз». Катанец шунингдек, Беларусь чемпионати бош тўпурарига айланган «Энергетик-БГУ» ҳужумчиси Бобур Абдухолиқовга ҳам ниҳоят, имконият беришга қарор қилди.

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЖАМОАСИ 

ТАРКИБИ

Дарвозабонлар

Абдувоҳид Неъматов («Насаф»)

Ботирали Эргашев (АГМК)

Ўткир Юсупов («Навбаҳор»)

Ҳимоячилар

Рустам Ашурматов («Навбаҳор»)

Фаррух Сайфиев («Пахтакор»)

Ҳусниддин Алиқулов («Насаф»)

Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»)

Алибек Давронов («Насаф»)

Умар Эшмуродов («Насаф»)

Абдулла Абдуллаев (АГМК)

Шерзод Насруллаев («Насаф»)

Дилшод Саитов («Насаф»)

Ярим ҳимоячилар

Одил Ҳамробеков («Пахтакор»)

Акмал Мозговой («Насаф»)

Отабек Шукуров («Қорагюмрук», Туркия)

Азиз Турғунбоев («Пахтакор»)

Ойбек Бозоров («Насаф»)

Жалолиддин Машарипов («Ал-Наср», С.Арабистони)

Сардор Собирхўжаев («Пахтакор»)

Ҳожимат Эркинов («Торпедо», Россия)

Достон Ҳамдамов («Пахтакор»)

Остон Ўрунов (клубсиз)

Руслан Жиянов («Олимпик»)

Ҳужумчилар

Элдор Шомуродов («Рома», Италия)

Игорь Сергеев («Тобол», Қозоғистон)

Бобур Абдихолиқов («Энергетик-БГУ», Беларусь)

ҚОЗОҒИСТОН МИЛЛИЙ ЖАМОАСИ ТАРКИБИ

Дарвозабонлар: Игорь Шацкий («Шахтёр»), Данил Устименко («Қайрат»), Александр Заруцкий («Астана»);

Ҳимоячилар: Сергей Малий («Тобол»), Александр Марочкин («Тобол»), Багдат Каиров («Тобол»), Абзал Бейсебеков («Астана»), Михаил Габишев («Астана»), Темур Досмагамбетов («Астана»), Темирлан Ерланов («Актобе»), Дмитрий Шомко («Актобе»), Султан Астанов («Қайрат»), Нуралу Алип («Зенит», Россия);

Ярим ҳимоячилар: Рамазан Оразов («Актобе»), Максим Самородов («Актобе»), Асхат Тагиберген («Тобол»), Аслан Дарабаев («Астана»), Исламбек Куат («Астана»), Бахтиёр Зайнутдинов (ЦСКА, Россия), Элхан Астанов («Ордабаси»), Бауржан Исламхан (клубсиз);

Ҳужумчилар: Абат Аймбетов («Астана»), Абилайхан Жумабек («Тараз»), Айбар Жаксиликов («Тобол»), Артур Шушеначев («Қайрат»)

РОССИЯ МИЛЛИЙ ЖАМОАСИ ТАРКИБИ

Дарвозабонлар: Антон Шунин («Динамо» М.), Александр Селихов («Спартак»), Матвей Сафонов («Краснодар»), Сергей Песьяков («Ростов»);

Ҳимоячилар: Вячеслав Караваев («Зенит»), Даниил Хлусевич («Спартак»), Георгий Жикия («Спартак»), Руслан Литвинов («Спартак»), Максим Осипенко («Ростов»), Александр Сильянов («Ростов»), Артём Макарчук («Сочи»), Илья Агапов («Пари НН»), Александр Солдатенков («Крилья Советов»);

Ярим ҳимоячилар: Дмитрий Баринов  («Локомотив»), Артём Карпукас  («Локомотив»), Антон Миранчук («Локомотив»), Даниил Глебов («Ростов»), Даниил Уткин («Ростов»), Далер Кузяев («Зенит»), Андрей Мостовой («Зенит»), Никита Кривцов («Краснодар), Сергей Пиняев («Крилья Советов»), Даниил Фомин («Динамо» М.), Арсен Захарян («Динамо» М.), Антон Зиньковский («Спартак»), Лечи Садуллаев («Ахмат»);

Ҳужумчилар: Фёдор Чалов (ЦСКА), Николай Комличенко («Ростов»), Александр Соболев («Спартак»), Владимир Сичевой («Оренбург»)

***

РФИ хабарига қараганда, Ўзбекистон термасига қарши ўйинга Россиядан 1000 нафар мухлис келиши мумкин: «Ўзбекистон - Россия ўйинига меҳмон жамоа квотаси 1000 дона чиптани ташкил этади. Чипталар сотуви ҳақида кейинроқ қўшимча маълумот берилади». Умуман, Россия матбуотида кўплаб мутахассислар бўлажак ўйинларга турлича муносабат билдирмоқда.

Андрей Аршавин: Бу ўйинлардан ҳеч нарса кутмаяпман. Алоҳида бирор учрашувни кузатмайман. бўлажак ўйинларни ҳам кўришим аниқ эмас.

Валерий Непомняший:Тўғриси, Ўзбекистон термасига қарши ўйиндан ҳеч нарса кутмайман. Жамоанинг мақсади - йигитлар билан танишиб олиш. Тушунарлики, Россия термаси даража бўйича Тожикистон ва Ўзбекистон жамоаларидан устун.

Дмитрий Хомуха: - Россия термасининг Тожикистон ва Ўзбекистондаги ўртоқлик ўйинларига катта қизиқиш йўқ. Ўзим ҳам унча кутмаяпман. Тўғри, имконият туғилса, жамоа­миз ўйинларини кузатаман, албатта.

*** 

ЎФА маълумотига кўра, Россия термасига қарши ўртоқлик учрашуви учун Ўзбекистон миллий жамоасига ФИФА рейтингида очко берилади. «Ўзбекистон термаси рейтинг очколари олади, албатта. Россия термасигачи? Бу  борада ҳеч қандай маълумот йўқ», - дея ЎФА матбуот хизмати вакили сўзларини келтирди Россиянинг «Матч ТВ» нашри. «Спорт-Экспресс» нашрида ёзилишича эса, ЎФА Россия термаси билан ўйин масаласида ФИФА ёки ОФК томонидан ҳеч қандай босимга дуч келмади. «Йўқ, ФИФА ва ОФК томонидан ҳеч қандай босим бўлмади. Ўйин учун 33500 мухлисга мўлжалланган «Пахтакор» стадиони танланди. Трибуналар тўлиши кутилмоқда», - дея маълумот берди ЎФА рус нашрига.

Чипталарни iTicket.uz платформаси орқали харид қилиш имкони бор. Улар икки тоифада:

2-тоифа - 15000 — 20000 сўм

1-тоифа (CIP) - 50000 сўм

Чипталарни «Самарқанд Дарвоза», «Экобозор», «Ривейра» савдо маркази ва «Ҳумо арена»да жойлашган iTicket филиаллари ёки стадион кассаларидан ҳам сотиб олиш мумкин. 

16 ноябрь (чоршанба)

18:00 ЎЗБЕКИСТОН - ҚОЗОҒИСТОН («Пахтакор» стадиони)

20 ноябрь (якшанба)

17:00 ЎЗБЕКИСТОН - РОССИЯ 

(«Пахтакор» стадиони)

 

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!