Search

Игорь Сергеев нега «Тобол»ни тарк этади?

  • Share this:
post-title

«Kozhakhmet_Inside» хабарига кўра, Қозоғистонинг Қўстанай шаҳри жамоаси 30 ёшли ўзбекистонлик ҳужумчи билан келишувни ўзаро бекор қилишга қарор қилган. Бунга футболчининг юқори маоши сабаб бўлган. Клуб Сергеев ўрнига иккинчи даврада маоши нисбатан камроқ бўлган ҳужумчи таклиф этмоқчи. Мавсум бошида Қўстанай вилояти ҳокимияти «Тобол»нинг йиллик бюджетини қисқартиргани сабабли клуб шундай қарорга келган. Сергеев жамоани тарк этди.
Аввалроқ, Игорь Сергеевнинг қозоқ клубидаги йиллик маоши 300 минг еврони ташкил этиши ҳақида хабар қилинганди. У 2021 йил «Тобол» сафига ўтиб, мамлакат чемпионига айланди. Клуб жорий мавсум 12-турдан кейин 20 очко билан 6-ўринда бормоқда. 30 ёшли ҳужумчи ўтган 12 ўйинда 4та гол ва ассист қайд этган.

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!