WТА расмий сайти 2022 йилги мавсум лауреатларини эълон қилди.
"Йилнинг энг яхши теннисчиси" сифатида сайёрамизнинг биринчи ракеткаси Ига Свёнтек тан олинди. "Йил жуфтлиги" номинациясида чехиялик Барбора Крейчикова ва Катержина Синякова ғолиб чиқди. "Йил юксалиши" мукофоти бразилиялик Беатрис Хаддад Майяга топширилди.
Хитойлик Чжен Цзинвен "Йил кашфиёти", германиялик Татьяна Мария "Йил қайтиши" номинациясида ғолиб деб топилди. Жессиcа Пегуланинг устози Дэвид Витт Турда "Йилнинг энг яхши мураббийи" бўлди.
Манба: olamsport.com