Британиялик Формула-1 пилоти, Mercedes-AMG Petronas Motorsport жамоаси аъзоси Жорж Расселл 1924 йилда ишлаб чиқарилган Mercedes пойга машинасида сайр қилди. У Фердинанд Порше томонидан яратилган.
Mercedes компанияси Кристиан Вернер 1924 йилги Targa Florio мусобақасида ғолиб чиққан автомобилни қайта тиклади. Mercedes-Benz компаниясининг маълум қилишича, нодир автомобилларнинг минглаб ишқибозлари британиялик пойгачини кутиб олиш учун кўчаларга чиқишган.
“100 ёшли Mercedes рулига ўтиришга ақл бовар қилмайди. Йўлда эмас, музейда кўриш мумкин бўлган автомобилни менга ишониб топширгани - бу мен учун ҳақиқий шарафдир. Бундай машинани ҳайдаш чинакам завқ”, - деди Рассел.
Автомобилни қайта тиклаш Mercedes-Benz Heritage бўлими томонидан амалга оширилди. Пойгалар Сицилия тоғларида бўлиб ўтди. Таъкидлаш керакки, у ерда XX асрнинг бошларида Targa Florio мусобақалари ўтказилган.
1924 йилда Targa Florio мусобақасининг масофаси 432 километрни ташкил этди ва Кристиан Вернер уни 6 соат 32 дақиқа 37,4 сонияда босиб ўтиб, чемпионликни қўлга киритди.