1/8 финал доирасидаги ўйиннинг асосий ва қўшимча бўлимларида кучлар тенг келгач (1:1), асаб тизимини синовдан ўтказувчи пенальтилар сериясига навбат берилди. Бироқ «лоторея тортиш» жараёни бетараф мухлислар кутган интригани тақдим этгани йўқ. Бунга хорватиялик дарвозабон Доминик Ливакович «айбдор»...
Пенальтилар сериясида 2та гол фарқи кўп кузатилмайди. Бундай фарқ юзага келиши учун қайсидир томон вакиллари кетма-кет хатога йўл қўйишлари ёки дарвозабонлардан бири суперқаҳрамонлик кўрсатиши талаб этилади. Ливакович эса Япония термаси вакиллари ижросидаги дастлабки 4та пенальтидан 3тасини тўсди ва 3:1 ҳисобини таъминлади. Шу тариқа хорват кипери ЖЧнинг деярли 100 йиллик тарихида муайян ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида 3та «дуэл»ни ўз фойдасига ҳал қилган атиги 3-дарвозабон бўлди. Бунга қадар мундиалда фақат португалиялик Рикарду ва Доминикнинг ватандоши Бранимир Субашич шундай каромат кўрсатишганди.
ЖЧ тарихида муайян ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида 3та зарба тўсган дарвозабонлар
Сана Дарвозабон Жамоаси Раунд Рақиб (ҳисоб) Гол уролмаганлар
01.07.2006 Рикарду Португалия 1/4 финал Англия — 0:0, пен. — 3:1 Лэмпард, Жеррард, Каррагер
01.07.2018 Бранимир Субашич Хорватия 1/8 финал Дания — 1:1, пен. - 3:2 Эриксен, Шёне, Н.Йергенсен
05.12.2022 Доминик Ливакович Хорватия 1/8 финал Япония — 1:1, пен. — 3:1 Минамино, Митома, Йошида