Яқиндагина Мексикада ўзининг профессионал йўналишдаги 11-жангини Даниел Гарсия Молинага қарши ўтказган Элнур Абдураимов 7-раунддан сўнг баҳсни давом эттира олмай, ўзининг илк мағлубиятини қабул қилиб олган эди.
Sports.uz сайтига маълум бўлишича, 2-раундга келиб Элнурнинг чап қўли жароҳат олган. 7-раундда эса жароҳат жиддийлашгач, унинг жамоаси жангни давом эттирмасликни лозим топган.
Манба: sports.uz