Хитойнинг Ченду шаҳрида ўтаётган Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларининг яна бир куни Ўзбекистон делегацияси учун ниҳоясига етди. Унда ҳамюртларимиз учта кумуш медалига эга чиқишди.
Уларнинг иккитаси таэквондо WТ дастурига тўғри келади. -58 кг вазн тоифасида Амирхон Тўраев ҳамда -80 кгда Шуҳрат Салаев финалгача етиб келиб, ҳал қилувчи беллашувда имкониятни бой бериб қўйишди.
Шунингдек, дзюдо бўйича эркаклар ўртасидаги жамоавий дастурнинг финалида япониялик спортчиларга имкониятни бой берган ҳамюртларимиз ҳам шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.