Search

Фазлиддин Ғоибназаровнинг ҳақиқий овчими ёки ҳаваскор?

  • Share this:
post-title
Ўрганишлар давомида 2022 йилнинг 30 декабрь  куни Тошкент вилояти Бекобод тумани Сирдарё дарёсида  фуқаро Х.У томонидан қушлар овлангани ва ўлжалар билан бевосита бошқа фуқаролар билан биргаликда спортчи Ф. Гаибназаров ҳам фото ва видеотасвирга тушганлиги ўз тасдиғини топди. 
 
Ўрганишлар давомида овни амалга оширган фуқаро Х.У нинг ов қилишга тегишли ҳужжатлари мавжудлиги, у овчилик жамиятидан рўйхатдан ўтганлиги аниқланди. 
 
Бироқ, у ов жараёнида белгиланган меъёрларга амал қилмаган ҳолда ов қилиш қоидаларини қўпол тарзда бузганлиги ва бу билан табиатга зарар етказганлиги маълум бўлди.
 
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 90-моддасига асосан, ҳуқуқбузарга нисбатан жарима ва ҳайвонот оламига етказилган зарар миқдори ҳисобланиб, ов қуроллари Тошкент вилояти Бўка тумани ИИБга белгиланган тартибда топширилди.
 
Юқоридаги ҳолат юзасидан барча иштирокчилардан бундай ҳолат бошқа такрорланмаслиги тўғрисида тушунтириш хатлари олиниб, профилактик суҳбат ўтказилди.  
Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!