Хусусан, мамлакатнинг амалдаги ғолиби Солигорскнинг «Шахтёр» клуби келишилган баҳсларда қатнашганликда айбдор деб топилгач, 2022 йилги чемпионликдан маҳрум этилди.
Шунингдек, клуб Еврокубоклардан маҳрум этилди, жарима сифатида эса 2023 йилги Олий Лигада 30 очкоси бекор қилинди, 2024 йилги бўлажак мусобақани ҳам -20 очко билан бошлаши маълум қилинди. Оқибатда, Солигорск клуби сўнгги 16-ўринга тушиб, турнирни тарк этиши ойдинлашди.
Шунингдек, ўтган мавсумда кумуш медалига эга чиққан «Энергетик-БГУ» клуби ҳам расман медаллар ва еврокубок йўлланмасидан маҳрум этилди. 2023 чемпионатдан клубнинг 20 очкоси олиб ташланди, жамоа 2024 йилги мавсумни ҳам -10 очко билан бошлайдиган бўлди. Оқибатда, «Энергетик-БГУ» -16 очко билан 14-ўринга тушиб кетди.
Ўтган мавсум якунида «Шахтёр»га ўйинни атайлаб ютқазиб берган «Белшина» клуби ҳам 2023 йилги мавсумда 10 очкосидан маҳрум этилди. Бу жамоа 2024 йилги мавсумда чемпионатни -5 очко билан бошлайдиган бўлди.
Шунингдек, клублар жарима тўлайди, жамоадаги бир қатор расмийлар турли муддатга футболдан четлатилади.
Шу тариқа, «Шахтёр» ўрнига БАТЭ ЕЧЛ саралаш босқичида қатнашади, «Динамо-Минск» эса «Энергетик-БГУ» ўрнига Конференциялар лигасида ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Бобур Абдуҳолиқов 2022 йил «Энергетик-БГУ» сафида 30 ўйинда 26та гол киритиб, Беларус Олий лигасининг энг яхши тўпурари ва энг яхши ўйинчиси деб топилганди.
Бу жамоада ўтган мавсум Абдухолиқовдан ташқари, ўзбекистонлик Абдуқодир Ҳусанов, Амир Бақоев ва Шоҳрух Абдураҳмонов ҳам фаолият юритганди. «Шахтёр» сафида эса жорий мавсум Шаҳзодбек Убайдуллаев тўп сурмоқда.