Search

Асосий вазифа - ҳурмат топиш эмас, ҳаминқадар адолатли бўлиш...

  • Share this:
post-title

Хоразмни узоқ кўриб, нолиганлар бўлишди. Қанчалик узоқ, Хоразм ҳам бизнинг ватанимиз. Хоразм катта футбол учрашувлари қатори футзал чемпионатини қабул қилишга ҳақли. Хоразмда харажатлар кўпроқ бўлади, дейилди. Озгина кўпроқ харажатдан қочиб, бирор нимага эришмаймиз. Учрашувларнинг асосан пойтахтда ўтишидан фақатгина Тошкент клублари манфаатдор. Вилоят жамоалари эса Тошкентга келиш, яшаш ва овқатланиш харажати учун мунтазам равишда чиқим қилиб келади. Бизнинг мақсадимиз ҳолатни барқарорлаштириш, тенгликни таъминлаш. Футзал чемпионатидаги 12 тур учрашувлари вақти келиб, 14та ҳудудий бирликда ўтишига эришишни ният қилганмиз ва шу йўлда меҳнат қиламиз.

***

- Футзал жамоавий спорт турлари орасида энг яхши натижаларга эришиб келади. Сўнгги Осиё ва жаҳон чемпионатлари ҳам буни кўрсатиб берди. Шундай экан, футзални янада оммалаштириш ва уни янада тепага кўтаришдан барчамиз бирдек манфаатдормиз. Бу йўлда эса бирлашишимиз шарт. Умид қиламизки, яқин вақт ичида Хоразмнинг ўзида ҳам хусусий футзал клублари пайдо бўлади. 

*** 

- Бирор вилоят футболига қаршимисиз? Бу энг ёқимсиз савол. Гапни сизни  ҳурмат қиламан, деб бошлаш ҳам эриш туюлади. Регламент, қонунлар ва шуларни устувор билувчиларни ҳурмат қилинг. Биз футболни ҳурмат қиляпмиз ва ундаги жараёнлар табиий бўлиши учун тинимсиз курашдамиз. Бу жараёнда ҳурматингизга сазовор бўлиш эмас, холис ва ҳамин қадар адолатли бўла олиш асосий вазифамиз.

***

- «Навбаҳор-фарм» 2022 йилги мавсумда Про лигада тўп суришни истади, бироқ бунга эришиш қийин бўлди. 2023 йилги мавсумда эса Наманган фарм-жамоаси Про лигага жуда яқин турибди. Наманган ва Андижоннинг 2тадан, Нукуснинг эса 1та жамоаси Про лига учун жиддий курашда. Афсуски, айни шу паллада Фарғона вилоятининг биринчиликдаги жамоаси молиявий қийинчилик сабаб сафар ўйинига бора олмади. Биринчи лигада давлат бюджетига қараб қолмаган клубларнинг кўпайиб бораётгани яхши сигнал. Асосий масала уларнинг яна қанча давом этиши. Вақти келиб, биринчилик бундан уч карра яхшироқ бўлади. Аниқ-тиниқ режаларимиз бор, бунга фақатгина бошқа ташкилотларнинг ҳам ёрдами керак.

*** 

- «Турон» ва ниҳоят, янги бош мураббий билан «Андижон»дан очко тортиб олишни уддалади. Про лигада ҳали ҳеч нарса аниқ эмас, кураш давом этади.

*** 

- «Олимпик» U-21 жамоаси илк мавсумида Ўзбекистон U-21 чемпионати ғолибига айланди. Бу табиий жараён эканини айтиш керак. Чунки Темур Кападзе қўл остида шу ёш тоифасида панада қолиб келаётган иқтидорлар жамланишганди. Кападзе U-21 чемпионатига жиддий эътибор берди. Бир кун аввал асосий таркибнинг бошланғичига киролмаган футболчиларни U-21 чемпионати орқали тоблади. Ўз нав­батида, бир кун кейин тўп сурган футболчилар келаси турда асосий таркибнинг бошланғичига кириш учун жон бериб ҳаракат қилишди. Бунинг натижасини бугун кўриб турибмиз.

P.S.: U-21 чемпионати турнир жадвалининг биринчи қисмига эътибор беринг: пойтахтнинг 4та, Тошкент вилоятининг 2та ва Қаршининг 1та жамоаси. Қуйидаги жамоалар эса асосий таркибни жамоа, қолганини мажбурият деб билиши катта эҳтимол. Эртанги кундан умиди ва эртанги кунга ишончи бор клублар албатта, бундай йўл тутмаслиги керак.

Диёр ИМОМХЎЖАЕВ

 

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!