Search

Ҳаммаси болалар табассуми учун!

  • Share this:
post-title

 Аввалги ҳафта турк Суперлигаси ниҳоят, қайта жонланди, тўғри, маълум йўқотишлар билан. Бинобарин, зилзила ўчоғига айланган ҳудудлар клублари - «Газиантеп» ва «Хатайспор» чемпионтдан чиқиб кетди.

Асосийси, чемпионат рестарти эсда қоладиган воқеликларга бой бўлди - деярли ҳар бир ўйинда даҳшатли табиий офат турк халқини янада бирлаштиргани яққол сезилди. Ҳамиша муросасиз мухлислари билан ажралиб турган турк футболининг табиати бирдан ўзгаргандек. Хусусан, Суперлига 23-туридан ўрин олган «Бешиктош» - «Анталияспор» ўйини стадионга йиғилганларни футбол маъносида хурсанд қилолмаган бўлсада, мухлислар ортга катта қониқиш ҳисси билан қайтишди. Оддий айтганда, 0:0 ҳисобида қайд этилган баҳсда «юмшоқ ўйинчоқлар ёмғири» кузатилди. Табиийки, трибуналардан мухлислар майдонга ташлаган ўйинчоқлар энди зилзила оқибатида азият чеккан болаларга юборилади.

Эътиборли томони, ўйин бошланишидан аввал ҳар бир ўриндиққа турли ҳажмдаги юмшоқ ўйинчоқ қўйиб чиқилганди. Шу тариқа мухлислар ўйин бошланишидан олдин майдонга ўйинчоқларни ёғдиришди. Улар яна баралла ҳайқиришди - «Болалар ҳамиша табассум қилишсин». Нима дердик, чиройли акция. Бунинг учун майдон эгаси «Бешиктош» раҳбарияти алоҳида олқишлаш керак, албатта.

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!