Search

Ўзбекистон Суперкубогига Жиззах мезбонлик қилади

  • Share this:
post-title

«Пахтакор» ва «Насаф» майдонга чиқадиган беллашув учун Жиззах нейтраллик мақомига тўла жавоб беради. Қолаверса, «Сўғдиёна» стадиони Лиганинг футбол майдонларига қўйган талабини бажариб улгурди. Бизда яхши савиядаги ўйин ташкил этиш имконияти мавжуд», - дейилади хабарда.
Маълумот учун, мавсум аввалида ўтиши лозим бўлган Суперкубок ўйини ОФК Чемпионлар лигаси тақвимига ўзгартириш киритгани ва бу «Насаф» режаларини ўзгартирганидан келиб чиқиб, кейинроққа қолдирилганди. Ўртада Ўзбекистон U20 Осиё кубогига мезбонлик қилди. Кейинроқ бу ёшларимизнинг мундиалдаги иштирокига уланиб кетди. 
«Июнь ойида эса Ўзбекистон миллий жамоаси CAFA мусобақасида иштирок этади. Бу ФИФА кунларидан ташқари саналарни ҳам ўз ичига олди. Референдум арафасида эса Суперлиганинг битта тури кейинроқ муддатга қолдирилди. Мазкур сабабларни инобатга олиб, Лига Суперкубок учрашувини жазирама июлда эмас, августда ўтказишни мақсадга мувофиқ деб топди ва бу борада ҳар икки клуб билан келишиб олди», - дейилади ПФЛ маълумотида.
Маълумот учун, сентябрдан бошлаб эса «Пахтакор» ва «Насаф» Чемпионлар лигасида иштирок этади.

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!