Search

Ёшларимизнинг тарихий ғалаба ва қувончли онлари (фото)

  • Share this:
post-title

Финалда Ўзбекистон билан Ироқ футболчилари баҳслашди. Ўзбекистон ёшлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Давлатимиз раҳбари терма жамоамизни тақдирлаш маросимида иштирок этди ва бош соврин - Осиё кубогини топширди. Ушбу тарихий онлар муҳрланган фотоларни томоша қилинг.
U-20 Осиё Кубоги—2023. Финал. 
18 март, шанба
Ўзбекистон U-20 — Ироқ U-20 1:0
Гол: 1:0 — 72 Раҳмоналиев (пенальти).
Ўзбекистон U-20: 21. Отабек Боймуродов, 3. Абдуқодир Ҳусанов, 6. Жаҳонгир Ўрозов, 8. Беҳрузбек Асқаров (4. Абубакр Ашуров), 10. Умарали Раҳмоналиев, 13. Зафармурод Абдираҳматов (2. Пўлатов Иззатилло), 14. Аббосбек Файзуллаев, 15. Диёрбек Ортиқбоев, 20. Маҳмуджон Маҳамаджонов (18. Саидафзалхон Аҳроров), 22. Шерзод Эсанов (17. Нодирбек Абдураззоқов), 23. Асадбек Жўрабоев (7. Пўлатхўжа Холдорхонов). 
Ироқ U-20: 22. Ҳуссайн Ҳассан, 4. Кадим Раад Ҳотам, 5. Абдул Раззоқ Қосим, 6. Адам Толиб, 9. Мустафо Қобил (11. Ашар Али), 10. Абдулқодир Айюб, 16. Али Жассим, 18. Али Содиқ, 19. Сажжад Муҳаммад (20. Чарбел Шамун), 21. Ҳайдар Абдулкарим (7. Муҳаммад Жамил).
Огоҳлантиришлар: Сажжад Муҳаммад (33), Жаҳонгир Ўрозов (82).

Тақдирлаш маросимида турнирнинг энг яхшилари ҳам аниқланди. Эътиборлиси, уларнинг барчаси ўзбекистонликлар бўлди:
Турнирнинг энг яхши дарвозабони - Отабек Боймуродов 
Турнирнинг энг яхши футболчиси - Аббосбек Файзуллаев 
Финалнинг энг яхши футболчиси - Умарали Раҳмоналиев 
Эслатиб ўтамиз, Осиё кубогида Ироқ термаси кумуш медалларни қўлга киритган бўлса, Япония ва Жанубий Корея термалари бронза медалларига сазовор бўлишди.

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!