Маълум қилганимиздек, кеча Дубай шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Эътиборлиси, унда иштирок этган 7 нафар спортчимизнинг барчаси совринли ўринларни эгаллашди. Жумладан, Охунжон Мусурмонкулов, Умиджон Арзиметов, Руҳшона Ўктамова ва Жасурбек Йўлдошевлар олтин, Фирдавс Ботиров кумуш, Дилдора Нуриллоева ҳамда Умида Ражапова бронза медалига сазовор бўлишди.
Таъкидлаш керакки, ёшларимиз ушбу Жаҳон чемпионатида 7 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритишди.
Ғолиб спортчиларимиз бугун куннинг иккинчи ярмида юртимизга қайтиб келишади.