Мўғулистонда ўтаётган ёшлар ўртасидаги хоккей бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир ғалабани қўлга киритди.
МОҚ матбуот хизматининг хабар беришича, бу гал ҳамюртларимиз мусобақа мезбонларига қарши баҳс олиб бориб, 7:4 ҳисобида муваффақиятга эришишди. Қайд этиш жоиз, ушбу ўйиндан сўнг хоккейчиларимиз турнир жадвалида 9 очко билан яққол пешқадамга айланиб олишди. 4-тур ўйини эртага Таиландга қарши ўтказилади. Агар ушбу баҳсда ҳам юртдошларимиз ғалаба қозонишса, чемпионат ғолиблигини муддатидан аввал расмийлаштиришади.
3-тур: Мўғулистон 4 – 7 Ўзбекистон
15.03.2023
4-тур: Ўзбекистон – Таиланд
Манба: sports.uz