Йиғилишда Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Вазирлик тизимидаги ташкилотлар ва Давлат бошқарув органлари вакиллари иштирок этишди.
Спортни ривожлантириш вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида қуйидаги ҳисоботлар тақдим этилди:
• Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2023-йилга мўлжалланган календар режаси лойиҳасининг тақдимоти ва муҳокамаси;
• Нуфузли спорт мусобақалари, жумладан 2024-йилда ўтказиладиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларига пухта тайёргарликни ташкил этиш бўйича кўрилаётган чоралар ва бу борадаги муҳим вазифалар;
• Тизим ташкилот ва муассасаларида кадрлар салоҳиятини ошириш, бу борада очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, университетнинг 2022/2023 ўқув йили битирувчиларини ишга жойлаштириш ҳамда ушбу йўналишда юзага келаётган муаммолар ва камчиликлар;
• Вазирликка янги ташкил этилган спорт турлари бўйича федерация (ассоциация)лардан келиб тушган мурожаатларга мувофиқ, спорт турлари реестрига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
• Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи (спортчиларга спорт разрядлари ва унвонларини бериш бўйича) талаб ва меъёрларни белгилаш;
• Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ва спорт мактабларини босқичма-босқич спорт инвентарлари билан таъминлаш, шунингдек бу борадаги муҳим вазифалар;
• Спорт мактаблари фаолиятини жойларда ўрганиш натижалари, янги тизим асосида разрядли ва унвонли спортчилар тайёрлаш борасидаги ишлар ҳолати ҳамда бу борада йўл қўйилаётган тизимли камчиликлар, шунингдек мактаблар фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган методик материаллар;
• Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида спортчиларни профессионал тайёрлаш бўйича амалга оширилган ишлар, 2022/2023 ўқув йили учун қабул натижалари ҳамда мавжуд муаммо ва камчиликлар;
• “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2-мавсум оммавий спорт мусобақаларини пухта ва намунавий ўтказиш бўйича ишлар ҳолати ҳамда кузатилаётган муаммо ва камчиликлар тўғрисида ҳисобот тақдим этилди.
Спортни ривожлантириш вазири А.Икрамов томонидан спорт соҳасида бугунги кунда босқичма-босқич ислоҳотларни амалга ошириш, чекка ҳудудларда оммавий спортни ривожлантириш, келгусида мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш ҳамда соҳада адолатли тизимни ташкил этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2-мавсум оммавий спорт мусобақаларига алоҳида тўхталиб, ушбу мусобақаларда янада кўпроқ аҳолини қамраб олиш вазифаси белгиланди.