Ўзбекистон Таэквондо WT ассоциацияси раис ўринбосари лавозимига ўз ишининг устаси, Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони, жаҳон чемпионати совриндори Улуғбек Рашитовнинг мураббийи, шунингдек, кўплаб жаҳон ва Осиё чемпионати ғолиб-совриндорларини тайёрлаб келаётган тажрибали мутахассис Павел Хан тайинланди. Бу ҳғақда ассоциация матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
"Хан эндиликда Ассоциациянинг спорт йўналишида фаолият юритади ва барча ёшдаги терма жамоаларимизнинг халқаро мусобақалардаги иштироки ҳамда юртимизда таэквондони ривожлантиришда масъул ҳисобланади.
Биз уларга ушбу масъулиятли лавозимда куч-қувват, омад ва муваффақият тилаб қоламиз", - дейилади ассоциация хабарида.