Йиғилиш иштирокчилари кун тартибида иккита асосий мавзу бўлиб, улардан асосийси Марказий Осиё ўйинларини қайтадан тиклаш эди.
Йиғилишда Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон Миллий олимпия қўмиталари Марказий Осиё ўйинларини қайта тиклашга келишиб олди.
Томонлар биргаликда спорт дастурини ишлаб чиқиш, шунингдек, кейинги икки йил ичида ўйинларни давом эттиришга келишиб олдилар. Тадбирни қаерда ва қайси санада ўтказиш ҳақидаги маълумотлар ҳозирча аниқ эмас.
|Марказий Осиё ўйинлари Халқаро олимпия қўмитаси ҳомийлигида ўтказилади.
Маълумот учун, биринчи Марказий Осиё ўйинлари 1995 йил сентябр ойида Тошкентда бўлиб ўтган. 1997 йилда Олмаотада, 1999 йилда Бишкекда ўтказилган. 2003 йилда эса Душанбеда ўтказилган. Ўйинлар ҳар икки йилда бир марта ўтказилиши белгиланган бўлса-да, 2003 йилдан кейин ўтказилмай келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур мавзу 2020 йилнинг февралида ҳам кўтарилган ва унда Ўзбекистон МОҚ мамлакат делегациясининг Марказий Осиё ўйинларида иштирок этиши масаласи кўрилаётганини маълум қилган эди.