Search

Тафсилот: Криш нега кетиб қолганди?

  • Share this:
post-title

Бутун учрашув давомида захира ўриндиғида қолган Криштиану Роналду 90-дақиқада кийиниш хонасига кетиб қолди. Чунончи, бош мураббий Эрик тен Хаг 87-дақиқада Антони Элангани захирадан ўйинга ташлагач, португалиялик юлдузнинг майдонга тушмаслиги аниқ бўлди.

Аввало, айтиш керак, Роналду жорий мавсум иккинчи марта бутун учрашув давомида захирада қолди. Биринчи ҳолат 2 октябрь куни «Манчестер Сити»га қарши кечган ўйинда кузатилган бўлиб, унда «қизил иблислар» 3:6 ҳисобида енгилгандилар. Ўшанда Эрик тен Хаг португалияликнинг фаолиятига ҳурмат билан қараши туфайли уни майдонга туширмаганини айтди. Зеро, «МЮ» иккинчи бўлим давомида катта ҳисобда ортда бораётганди. 

Таъкидланишича, «Олд Траффорд» трибуналари ўйин пайти баралла куйлади: Viva Ronaldo («Олға, Роналду!»). Бироқ нидерландия­лик бош мураббий ғалаба кафолатланган палла - охирги лаҳзаларда ҳам португалияликка имкон бермади, яъни 87-дақиқада яна бир ўзгариш учун Кристиан Эриксенни танлади. Эрик тен Хаг учрашувдан кейинги матбуот анжуманидаёқ Роналдунинг кетиб қолганига кескин муносабат билдирди: «Кришни кўрдим, лекин ҳали гаплашмадим. Бу воқеани бугун эмас, эртага муҳокама қиламиз. Ҳозир эса ғалабани нишонлаймиз».

Хўш, бу вазиятда ким ҳақ - 90 дақиқа захира ўриндиғида маникен каби қолган буюк футболчими ёки жамоа­сини АПЛ етакчилари гуруҳига кўтараётган мураббий? Клуб қарорига кўра, Роналду айбдор топилди. Ҳар ҳолда, у «МЮ»нинг умумий маш­ғулотларидан четлаштирилди ва «Челси»га қар-ши ўйин қайдномасига киритилмади. Тўғри, U-21 жамоаси машғулотига жалб этилган Криш базага ёш футболчилар билан бир вақтда келди, аммо индивидуал тарзда шуғулланди.  Португалиялик инсайдер Педру Альмейданинг ёзишича, ушбу воқеалар таъсирида Роналдунинг «МЮ» билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиши эҳтимоли анча ошди. 37 ёшли ҳужумчининг ўзи эса бу орада «Инстаграм»даги саҳифасида алоҳида баёнот бериб, жамоадан узр сўрагандек бўлди: «Ҳаммага ҳурматни сақлаган ҳолда, яшаш ва ўйнашга ҳаракат қиламан. Фаолиятим давомида жамоадошлар, рақиблар ва мураббийларга ҳар доим тўғри муносабатда бўлганман. Мен ўзгармаганман. Ҳамон ўша Криштиану ва ўша профессионалман. 20 йилдан буён катта футболдаман ва қарорлар қабул қилиш жараёнида ҳурмат ҳамиша муҳим роль ўйнаган. Ёшлигимда катта ва тажрибали футболчилар доимо намуна бўлишган. Мен ҳам ёшларга ўрнак кўрсатишга ҳаракат қиламан. Афсус, баъзан эҳтирослар ўз сўзини айтади. Ҳозир Каррингтонда қаттиқ ишлаш, жамоадошларимни қўллаб-қувватлаш ва ҳар қандай ўйин­да ҳаммасига тайёр туришим кераклигини ҳис қиляпман. Босим туфайли эҳтиросга берилиш тўғри эмас. Бу ҳеч қачон чиқиш варианти саналмайди. Бу — «МЮ» ва биз бардошли бўлишимиз шарт. Тез орада яна бирга бўламиз».

Айтганча...  Криштиану Роналду — энг талабгир спортчи

SportsPro дунё бўйича энг талабгир спортчилар рейтингини тузиб чиқди ва унда айнан Криштиану Роналду 1-ўринни эгаллади. Хуллас, гуруҳ хулосасига кўра, дунё спортида ҳомийларни жалб этиш масаласида португалиялик футболчи олдига тушадигани йўқ. Криш ушбу мезон бўйича «Катта дубулға» турнирларида 24 марта ғолиб чиққан теннисчи Серена Уильямс­ни ортда қолдирди. Эътиборли томони, рейтингнинг кучли 10талигига футболдан яна 3 вакил кирди - Лионель Месси, Сэм Керр ва Алекс Морган.

Жаҳоннинг энг талабгир спортчилари (SportsPro талқини)

1. Криштиану Роналду (футбол), 37 ёш

2. Серена Уильямс (теннис), 41 ёш

3. Льюис Хэмильтон (автоспорт), 37 ёш

4. Леброн Жеймс (баскетбол), 37 ёш

5. Лионель Месси (футбол), 35 ёш

6. Наоми Осака (теннис), 25 ёш

7. Вират Кохли (крикет), 33 ёш

8. Алекс Морган (аёллар футболи), 33 ёш

9. Сэм Керр (аёллар футболи), 29 ёш

10. Том Брэди (америкача футбол), 45 ёш

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!