Search

Стол тенниси. Ёш спортчимиз Франциядаги халқаро мусобақада шоҳсупага кўтарилди

  • Share this:
post-title

Францияда стол тенниси бўйича “ITTF World Hopes Week & Challenge 2023” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган ёш спортчимиз Аружан Камалова бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтган Камалова чорак финалда мезбон спортчини мағлубиятга учратди. Бироқ ярим финалда таиландлик рақибасига имкониятни бой бериб қўйди. Бронза медали учун кечган баҳсда эса эронлик спортчидан устун келиб, совриндорлар қаторидан жой олди.

Ушбу натижаси билан ҳамюртимиз мусобақанинг март ойида Сингапурда ўтадиган навбатдаги босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Манба: sports.uz

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!