Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида шахмат бўйича жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Ярим финал босқичида Норвегия вакили Магнус Карлсен мезбон шахматчи Нижат Абасовни 1.5-0.5 ҳисобида мағлуб этган бўлса, ҳиндистонлик ёш истеъдод - Рамешбабу Праггнанандҳа АҚШлик Фабиано Каруанадан қўшимча ўйинлар натижасига кўра, 3.5-2.5 ҳисобида устун келди.
Эндиликда, Калсен ва Праггнанандҳа мусобақа ғолиблиги учун курашса, 3-ўрин учун баҳсларда Фабиано Каруана ва Нижат Абасов ўзаро куч синашади.