Ушбу жанг оқшомида ярим ўрта вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов мексикалик Пабло Сезар Канога қарши рингга чиқди.
Жангнинг 3-раундига келиб Шаҳрам чап қўл зарбаси билан рақибини нокадаун ҳолатига тушириб қўйди. Шундан сўнг жанг давом эттирилди.
12 раундга мўлжалланган жанг 11-раунддан сўнг якунланди. 11-раунд якунида бўлган тўқнашувдан сўнг рақиб йиқилиб тушди ва оёғидан жароҳат олди. Шундан сўнг у жангни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Бу пайтга келиб Шаҳрам рингда устунликка эга бўлаётганди ва ҳамюртимиз жангда ғалаба қозонди.
Бу орқали Шаҳрам WBA камари учун мажбурий даъвогарга айланди.