UFC ярим енгил вазни собиқ чемпиони 37 ёшли Жозе Алдо (31-8) икки йиллик ММА жангларидан олган танаффусидан кейин яна октагонга қайтади.
Унга ярим енгил вазннинг 14-рейтинг поғонасини эгаллаб турган, америкалик Джонатан Мартинес (19-4) рақиблик қилади. Жанг 4-май санасида Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 301: Pantoja vs. Erceg турнири доирасида бўлиб ўтади.
Ҳозиргача UFC 301: Pantoja vs. Erceg турнири доирасида бўлиб ўтиши расман тасдиқланган жанглар рўйхати:
АСОСИЙ КАРД
Алешандре Пантожа - Стив Эрцег (энг енгил вазн титуль жанги);
Джонатан Мартинес - Жозе Алдо;
Пол Крэйг - Кайо Борральо;
Энтони Смит - Витор Петрино;
Мишель Перейра - Маҳмуд Муродов.
ПРЕЛИМ КАРД
Йоаким Силва - Драккар Клозе;
Алессандро Коста - Кевин Борхас;
Дион Барбоза - Эрнеста Карескаите;
Жоандерсон Брито - Джек Шор;
Элвис Бреннар - Миктибек Ўролбой;
Жан Силва - Уилльям Гомис;
Каролина Ковалькиевич - Ясмин Лусиндо.