16-31 август кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Халқаро университет спорти ўйинлари фестивали бўлиб ўтади. Мазкур фестивалда БРИКС, МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар билан бир қаторда Ўзбекистон талаба-спортчилари ҳам иштирок этади. Хусусан, Ўзбекистон давлат жисмоний табрия ва спорт университети бокс терма жамоаси ҳам Россияга жўнаб кетди.
Таркиб қуйидагича кўриниш олган:
Эркаклар:
-51 кг: Муҳамқодир Мамиржонов
-60 кг: Дилшод Абдумуродов
-63,5 кг: Айдос Тагайбаев
-67 кг: Жаҳонгир Ибадуллаев
-92 кг: Арман Маханов
Аёллар:
-63 кг: Моҳинабону Абдуллаева
Мураббийлар:
Ғайрат Маткаримов
Юрий Серебряков