Ўзбекистон ITKF карате-до федерацияси ҳамда "Баркамол авлод" Республика болалар мактаби ўртасида меморандум имзоланди!
Маълумки, Ўзбекистон ITKF карате-до федерацияси ташкил этилганидан буён, юртимизда ушбу яккакураш турига бўлган қизиқиш ортиб бормоқда десак муболаға бўлмайди. Шунингдек, Ўзбекистон бу борада нуфузли турнирларга ҳам мезбонлик қилиб келмоқда. Албатта, федерациянинг ўзи жаҳон ва Осиё чемпионатларини ўтказиши учун бироз қийинчиликларга дуч келиши табиий...Шундай экан юртимизда спортнинг ривожига ўзини хиссасини қўшувчи ҳамкор ва ҳомий ташкилотларнинг ҳам кўмаги керак бўлади. Шу нуқтаи назардан, "Баркамол авлод" Республика болалар мактаби ҳамда Ўзбекистон ITKF карате-до федерацияси ўртасида ҳамкорлик борасида ўзига хос меморандум имзоланди. Албатта, ушбу шартнома мустаҳкам бўлиши баробарида юртимизда мазкур спорт турини янада ривожлантириш ва халқаро ареналарда спортчилармиз ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиши учун хизмат қилади, деган умиддамиз!