Language:

Поиск

Ўзбекистон ғалабага чанқоқ!

  • Share this:
post-title

Тошкент шаҳри 1-14 май кунлари бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Жаҳон чемпионати юртимизда илк маротаба ташкил этилмоқда. Пойтахтимиз бунгача уч маротаба Осиё чемпионатларини юқори савияда ўтказган.

Қозоғистоннинг нуфузли sports.kz сайти Тошкентдаги жаҳон чемпионати арафасида мураббийлар мусобақа ҳақида фикрларини сўради. Қозоғистонлик мутахассислар бўлажак чемпионатга мезбонлик қилаётган Ўзбекистон боксчиларининг имкониятларига ҳам баҳо берди.

Юртимизда бокс мухлислари кўплигини инобатга олиб, sports.uz портали қозоғистонлик мураббийлари боксчиларимиз имконияти ҳақидаги фикрларини эътиборингизга ҳавола этади.

Қозоғистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Қайрат Сатжанов Ўзбекистон терма жамоасининг имкониятларига қуйидагича баҳо берди.

- Ҳозир Ўзбекистон терма жамоаси ғалабага чанқоқ. Жаҳон чемпионати Тошкентда бўлади, улар бу мусобақага ўта кучли жамоани жамлаган. Мухлисларнинг ақлбовар қилмас даражада қўллаб-қувватлаши ҳам таъминланган.

Белградда ўтган аввалги жаҳон чемпионатида улар ўзлари учун қониқарсиз натижа қайд этди. Ўзбекистон терма жамоаси ўз мухлислари кўз ўнгида нималарга қодирлигини тўлиқ намойиш этиш иштиёқида эканига аминман, - деди Қайрат Сатжанов.

Эслатиб ўтамиз, Сербиядаги жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиз биттадан кумуш ва бронза медаль билан кифояланган эди.

Қозоғистон терм жамоасининг яна бир собиқ устози Турсингали Едилов ҳам бўлажак жаҳон чемпионати ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

- Қозоғистон терма жамоасининг таркиби яхши шакллантирилган. Албатта, дебютантлар ҳам бор. Лекин улар муайян ютуқларга эга. Барча етакчи боксчилар жаҳон чемпионатига боряпти. Бу ҳозирги пайтда энг оптимал таркиб.

Ўзбекистон ҳам кучли жамоа тўплади. Ўз уйингда деворлар ҳам қўллайди. Ҳозир Ўзбекистонда бокс ва бошқа яккакураш турларини ривожлантиришга киришилган. Ҳамма ердаги мусобақаларда қатнашишяпти, сифатли ўқув-машғулот йиғинлари ташкил қилиняпти. Францияда ҳам тайёргарлик кўришди. Тайёргарликлари жуда жиддий.  Менимча, улар медаль жамғариш бўйича миллий рекордларини ўртатишади, - деди Турсингали Едилов.

WsyCX2Pc_eulXbXMpDVM4JcjyDGDNbv4_medium

Тошкентдаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини қуйидаги боксчилар ҳимоя қилади:

-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов

-54 кг: Ойбек Жўраев

-57 кг: Абдумалик Халoков

-60 кг: Мужибилло Турсунов

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев

-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев

-71 кг: Саиджамшид Жафаров

-75 кг: Аълохон Абдуллаев

-80 кг: Жасурбек Йўлдошев

-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев

-92 кг Лазизбек Мулложонов

+92 кг: Баҳодир Жалолов.

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!