Language:

Поиск

Ўзбек жангчисидан ғалаба

  • Share this:
post-title

Қозоғистоннинг Кентау шаҳрида аралаш жанг санъатлари бўйича ташкил этилган Alash Pride 85 турниридаги воқеа ушбу спорт тури мухлислари орасида ҳамон кенг муҳокама қилинмоқда.

Sports.kz сайти берган хабарга қараганда, қозоғистонлик Нурбакит Айтжанов 77 килограмм вазн тоифасида ўзбекистонлик Зокир Малик билан тўқнаш келди. Ҳамюртимиз зарба билан рақибнинг қошини ёриб қўйди.

500_647ccf5436a35

Жанг давомида спортчилар партер ҳолатида курашди. Бироқ, Нурбакит мусобақа қоидасини қўпол тарзда бузиб, партер ҳолатида рақибининг бошига тиззаси билан зарба берди. Таъқиқланган усулни қўллагани учун учрашув ҳаками мезбон жангчини дисквалификация қилди.

Шунга қарамай, Нурбакит жанг тўхтатилганидан кейин ҳали ўрнидан турмаган Зокир Маликнинг юзига кутилмаганда яна мушт туширди. Буни мағлубият аламига чидолмаслик, деб изоҳлаш мумкин.

Ғалаба Зокир Маликка берилди.

Нурбакит Айтжановнинг бу қилиғи аралаш жанг санъатлари мухлисларига ёқмади. Қозоғистонлик фанатлар ижтимоий тармоқларда бу воқеани муҳокама қилмоқда ва Нурбакит Айтжановга эътирозларини қуйидаги шаклда билдирмоқда.

“Нурбакит спортчи эмас!”.

“Интизом йўқ”.

“Адолатли дисквалификация, ҳаммаси тўғри бўлди”.

“Пасткашлик, у профессионал жангчи эмас, мазҳарабоз экан”.

“Шарманда, маданият умуман йўқ”.

“Партерда тиззаси билан бошга тепиб, жанг тўхтатилганидан кейин мушт ҳам туширди”.

673794

Alash Pride турнирининг ижтимоий тармоқларида мухлислар Нурбакит Айтжановнинг хатти-ҳаракатларини кескин қораламоқда.

Бир сўз билан айтганда, мағлубиятни қабул қилиш ҳам мардлик.

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!