XIX Осиё ўйинлари баҳслари бўлиб ўтадиган иншоотлар ҳақида маълумот беришда давом этамиз. Бугун сизлар билан камондан отиш, ўқ отиш спорти ва замонавий бешкураш бўйича беллашувларга мезбонлик қиладиган “Fuyang Yinhu Sports Centre” аренаси ҳақида гаплашамиз.
Ушбу мажмуа ҳам Атлетлар шаҳарчасидан узоқда жойлашган иншоотлар қаторига киради. Спортчилар аренага бориш учун 44 км йўлни босиб ўтишлари керак. Объектнинг очиқ ҳавода жойлашган секторларига 1815, ичкаридаги ўқ отиш залига эса 3177 нафар мухлис ташриф буюриши мумкин.
Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси бўлажак Осиё ўйинларида мазкур уччала спорт турида ҳам иштирок этишни режалаштирган.