Демак , ТОП-10 рейтингида битта ўзгариш кузатилди. Чарльстон турнирида чемпион бўлган тунислик Онс Жабер 5-поғонадан 4-ўринга кўтарилиб олди. Қолган теннисчилар кучли ўнталикдаги ўз ўринларини сақлаб қолишди. Польшалик Ига Свёнтек ҳамон катта фарқ билан рейтингда пешқадамлик қиляпти.
Янгиланган ҳафталик рейтингда мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова аввалги ўрнидан 6 поғонага пастлаб, 186-ўринга жойлашди. Севиль Юлдашева эса 2 поғонага пастлади. Милана Масленкова аксинча ўтган ҳафтадаги сингари яна 1 поғонага юқорилади.
WTA рейтинги. 10 апрель кунги ҳолат
1. (1) Ига Свёнтек (Польша) - 8975 очко
2. (2) Арина Соболенко (Беларусь) - 6891
3. (3) Жессика Пегула (АҚШ) - 5735
4. (5) Онс Жабер (Тунис) - 5031
5. (4) Каролин Гарсия (Франция) - 4990
6. (6) Кори Гофф (АҚШ) - 4346
7. (7) Елена Рибакина (Қозоғистон) - 4305
8. (8) Дарья Касаткина (Россия) - 3505
9. (9) Мария Саккари (Греция) - 3191
10. (10) Петра Квитова (Чехия) - 3162
Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:
186 (180). Нигина Абдураимова - 364
991 (989). Севиль Йўлдошева - 15
1272 (1273). Милана Масленкова - 4