Бокс бўйича WBA, WBO ва IBF йўналишлари бўйича оғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони Александр Усик тўртинчи марта ота бўлди. 28 январь куни Киевда вазни 4,75 кг, бўйи 53 см бўлган қизалоқ дунёга келди. Янги туғилган чақалоққа Мария исм қўйилган.
“Табрикларингиз учун катта раҳмат. Жуда хурсандман. Мен барчага тинчлик ва кўпгина фарзандлар тилайман. Мен яна бир бор ўз ватаним, халқим ва шифокорларимиз билан фахрланаман”, — деб ёзди боксчининг рафиқаси Екатерина Усик Instagram да.
Эслатиб ўтамиз, Александр ва Екатеринанинг Елизавета исмли қизи, Кирилл ва Михаил исмли ўғиллари ҳам бор.