Якшанба тонгида бўлиь ўтган UFC 290: Volkanovski vs. Rodriguez турниридан сўнг рейтингда сезиларди ўзгаришлар бўлиб ўтди.
Pound-for-Pound (Вазнидан қатъий назар рейтинг)
- Александр Волкановски 1-ўринга кўтарилди ва эндиликда Джон Джонс билан биргаликда ушбу рейтингни бошқаради;
- Энг енгил вазни янги чемпиони Алешандре Паньожа рейтингда дебют қилди ва бира тўла 9-поғонага кўтарилди;
- Иржи Прохазка Алекс Перейрани қувиб ўтди ва 10-поғонага кўтарилган бўлса, Поатан 11-ўринга тушди;
- Собиқ чемпион Брэндон Морено 6 пунктга пастлади ва 15-ўринни банд этди.
Энг енгил вазн
- Чемпионга айланган Алешандре Пантожа Брэндон Моренони 1- ўринга, Дейвисон Фигейредони эса 2-ўринга тушириб юборди;
- Су Мудаержи Тагир Уланбековни қувиб ўтган ҳолда, 12-ўринга кўтарилган бўлса, Уланбеков 13-ўринга тушди.
Ярим енгил вазн
- Мағлубиятга учраган Яир Родригез ўзининг 1-ўрнини Макс Холлоуэйга бўшатиб берган ҳолда, ўзи 2-ўринга тушди.
Енгил вазн
- Ўтган ҳафта Джалин Тёрнерни мағлубиятга учратган Дэн Хукер енгил вазннинг 10-поғонасига кўтарилди;
- Грант Доусон ва Джалин Тёрнерлар эса мос равишда 11 ва 12-поғонага шўнғишди.
Ўрта вазн
- Роберт Уиттакерни сенсацион тарзда нокаутга учратган Дрикус дю Плесси ўз ўрнини 4 пунктга яхшилаб, 1-ўринга кўтарилган бўлса, ўтган ҳафта Абус Магомедовни юган Шон Стриклэнд бу ҳафта 6-ўринга кўтарилди;
- Дрикус ва Шоннинг муваффақиятлари сабабли Алекс Перейра (2-ўрин), Роберт Уиттакер (3-ўрин), Джаред Каннонир (4-ўрин), Марвин Веттори (5-ўрин) ва Пауло Коста (7-ўрин) бир поғонадан пастга тушишди.
Ярим оғир вазн
- Джимми Крутни ўтган ҳафта ютган Алонзо Менифильд ярим ўрта вазн рейтингида дебют қилди ва 14-поғонага жойлашди.
- Эркаклар оғир вазни ва аёллар вазнидан қатъий назар рейтингида (Pound-for-Pound) бу ҳафта ўзгаришлар кузатилмади.