Language:

Поиск

Тошкент World Athletics Label мақомидаги мусобақага мезбонлик қилади

  • Share this:
post-title

Мамлакатимиз пойтахти Тошкент 32 та давлатнинг профессионал спортчилари ва ҳаваскор югурувчилар иштирокида ўтказиладиган BYD Тoшкент халқаро марафонига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Жорий йилнинг 21 апрель куни ташкил этиладиган мазкур анъанавий баҳорги 6- BYD Тошкент халқаро марафони 6 мингга яқин югурувчини қабул қилади.

Бугунгача 2 мингдан ортиқ иштирокчи Тошкент марафонида қатнашиш учун ўз аризаларини топширди.

Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ташаббуси билан марафонда иштирок этиш учун яқин ва узоқ хориждан етакчи спортчилар таклиф этилди.

Тошкент марафони қисқа фурсатда юқори ташкилотчилик туфайли World Athletics Label мақомига эга бўлди. Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциациясининг (World Athletics) расмий мусобақалар тақвимидан жой олди. Халқаро марафонлар ассоциацияси (AIMS) томонидан сертификатланди.

Шу кунларда бошланишига бир ой атрофида вақт қолган марафон иштирокчиларини рўйхатга олиш Perfend.com онлайн платформаси (https://perfend.com/events/sport/tashkent-marathon-6) орқали давом этмоқда.

Айтиш лозим, мусобақа дастури классик 42 км. марафон, 21 км. ярим марафон, шунингдек, 3 ва 10 км. масофаларни ўз ичига олади. 

Марафоннинг шиддатли баҳслари бошланишидан бир кун олдин, яъни, 20 апрель куни болалар учун Kids Run югуриш мусобақаси ва бошқа ёш гуруҳлари учун оммавий югуришга асосланган байрам тадбирлари ўтказилади. 

Халқаро марафонлар ассоциацияси низомида белгиланган талаблар асосида марафонда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш бадали қуйидаги қийматларда белгиланган.

– Kids Run (1 км.) ва шимолий юриш (3 км.) – 150 минг сўм;

– 3 км. – 150 минг сўм;

– 10 км. – 190 минг сўм;

– Ярим марафон (21 км.) – 250 минг сўм;

– Марафон (42 км.) – 350 минг сўм.

– Тошкент марафонининг 42 км. масофасини 6 соатда босиб ўтган, ҳар бир иштирокчига II даражали катталар спорт тоифаси берилади. Тошкент марафонининг бу йилги умумий соврин жамғармаси 720 миллион сўмни ташкил этмоқда. Бундан ташқари, биринчи марта эркаклар ва аёллар ўртасида рекорд ўрнатиш учун асосий мукофотлардан ташқари қўшимча совринлар – марафон масофаси учун 15 миллион сўм ва ярим марафон учун 10 миллион сўм тақдим этилади. Старт-финиш шаҳарчаси пойтахтнинг қоқ марказида – Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасида («Ҳумо Арена» спорт мажмуаси ҳудудида) жойлашган, масофавий маршрут эса Тошкентнинг марказий кўчалари бўйлаб ўтади. Бу иштирокчиларга янги югуриш шаҳри муҳитига чуқурроқ кириб бориш имконини беради, – дейди Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси бош котиби К.Рўзамуҳамедов.

Аҳолини оммавий спорт ва соғлом турмуш тарзи билан қамраб олиш орқали янгиланаётган Ўзбекистон қиёфасини халқаро майдонда янада ёрқинроқ намойиш этишга хизмат қиладиган 6-BYD Тошкент халқаро марафонида иштирокчиларни рўйхатга олиш ишлари жорий йилнинг 5 апрелига қадар давом этади.

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!