Language:

Поиск

Тарихда илк бор ўзбекистонлик пара велоспортчи жаҳон чемпионатида совриндор бўлди!

  • Share this:
post-title

Пара велоспорт бўйича терма жамоамиз аъзолари Швейцариянинг Цюрих шаҳри мезбонлик қилаётган шоссе бўйича жаҳон чемпионатига жўнаб кетгани ҳақида маълум қилган эдик. Бугун мусобақанинг эркаклар ўртасида Т1 классида 11 км масофага ўтказилган вақт пойгаси беллашувларида иштирок этган ҳамюртимиз Азиз Атахўжаев 20 дақиқа 30 сония натижа қайд этиб, маррага учинчи ўринда етиб келди ва жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди.

Қайд этиш лозимки, Азиз Атахўжаев ушбу натижаси орқали Ўзбекистон пара велоспорти тарихида жаҳон чемпионатида совриндор бўлган биринчи спортчига айланди. У шунингдек 2003 йилдан буён велоспорт бўйича жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилган илк спортчи бўлди.

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!