Language:

Поиск

Шукуровдан голли узатма ёхуд Оташқалб Отабек олови...

  • Share this:
post-title

Сафарда ўтган ўйиннинг 45+1-дақиқасида термамиз етакчиларидан бири Отабек Шукуровнинг узатмасидан кейин Диане ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда италиялик ҳужумчи Фабио Борини иккинчи голга муаллифлик қилди. 
Шу тариқа, «Фотиҳ Карагюмрук» 26 очко билан 9-ўринга кўтарилди. «Анқарагужу» эса 12-ўринга тушди.
Туркия Суперлигаси. 21-тур
«Анқарагужу» – «Фотиҳ Карагюмрук» - 0:2
Голлар: Мбайе Диане 45+1, Фабио Борини 64.
«Фотиҳ Карагюмрук»: Батухан, Солиҳ Дурсун (Бруно Родригес, 90), Раян Бания, Ибраим Дрешевич, Мунир Мержан, Отабек Шукуров (Андреа Бертолаччи, 71), Маттео Риччи (Николас Анван, 84), Магомед Оздоев, Эбрима Колли (Бурак Капажак, 71), Мбайе Диане, Фабио Борини (Керим Фрай, 89).
***

Айтганча, миллий жамоамиз ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров Туркиянинг «Фотиҳ Қорагюмрюк» клубида тобора мазмунли ўйин кўрсатмоқда. Ҳамюртимиз жумладан, Туркия Суперлигаси 20-тур ўйинларида энг кўп масофа босиб ўтган футболчилар рейтингида 2-ўринни эгаллади. Эслатма, Андре Пирло жамоаси бу турда «Аланияспор» меҳмони бўлиб, 2:2 ҳисобини қайд этди. Статистик маълумотларга ихтисослашган Instat гуруҳи тузган рейтингга қарасак, чемпионатнинг 20-турида майдонда энг кўп масофа босиб ўтган футболчилар рўйхатида дастлабки икки ўрин «Қорагюмрюк» вакилларига берилди - италиялик Маттео Риччи ва Отабек Шукуровга.

Италиялик ҳимоячи «Аланияспор» билан баҳсда 13,99 километр масофа босган бўлса, Отабек Шукуровнинг кўрсаткичи 13,24 километрга тенг. Кучли бешликдан Маҳмуд Текдемир («Истанбул»), Беркай Озжан («Истанбул») ва Умут Гюнеш («Аланияспор») жой олишди. Маълумот учун, «Машъал» тарбияланувчиси ҳисобланган Отабек Шукуров профессионал фаолиятини 2014 йили шу жамоада бошлаганди. Истеъдодли марказий ярим ҳимоячи бир йилдан кейин «Бунёдкор» сафига қўшилди ва мавсум-2017 охиригача «қалдирғочлар» шарафини ҳимоя қилди. 2018 йилнинг январида эса футболчини «Шаржа» (БАА) сотиб олди. Шу тариқа Отабек араб диёридаги бир неча муваффақиятли мавсумдан сўнг ўтган йили ёзда еврофутболга юзланиб, Туркия клуби билан шартнома тузди.

Шукуров «Фотиҳ Қорагюмрюк» сафига қўшилганидан буён Туркия Суперлигаси ва мамлакат кубогида жами 18 марта майдонга тушиб, 1та гол урди (охирги турдан олдинги статистика). Ҳамюртимиз Пирло бош­қарувидаги жамоада италиялик Эмилиано Вивиано, Давиде Бираски, Маттео Риччи, Фабио Борини, сенегаллик Мбайе Диань,  сербиялик Адем Ляич каби футболчилар билан бирга ўйнамоқда. Ярим ҳимоячининг клублар миқёсидаги умумий статистикаси: 205та ўйин, 16та гол ва 11та самарали узатма.
otabek-sh-1.jpg

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!