Давлатов Испанияда ўтган «Valencia Marathon Trinidad Alfonso» мусобақасида 42 км 195 метрга югуришда 2:07:02 натижа қайд этди. Бу — Олимпиада учун қўйилган талабдан 1 дақиқа 8 сония яхшироқ дегани.
Сурхондарёлик атлет Валенсиядаги мусобақада умумий ҳисобда 18-ўринни эгаллади.
Эътиборлиси, Давлатов сўнгги 2 йил ичида бир неча марта жаҳоннинг энг кучли марафончилари етишиб чиққан Кенияда машғулотлар ўтказганди.
Шу тариқа Ўзбекистоннинг Париж-2024 учун йўлланмалари 15тага етди
***
Шунингдек таэквондочиларимиз Улугбек Рашитов (68 кг) ҳамда Светлана Осипова (67 кг) ҳам Париж олимпиадаси йўлланмасига эга чиқишди. Бинобарин, 8 категориялар бўйича Таэквандо халқаро федерациясининг Олимпия рейтинги ичидан 5 тадан қатнгашчи сараланиб олинади.