Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Иордания мезбонлик қилаётган U17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида дастлабки медалларини ўз ҳисобига қўшиб қўйди.
Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, юнон-рум курашчиларимиздан Ҳусниддин Абдукаримов (-48 кг) кумуш медални қўлга киритган бўлса, Сардор Холмурзаев (-55 кг) бронза медали билан тақдирланди.
Бугун кун давомида 4 нафар полвонимиз бронза медали учун ўтиш босқичида иштирок этишади.
-45 кг: Умиджон Каромов – Шаҳид Набиев (Озарбайжон) / Аҳмад Бадраддини (Эрон)
-60 кг: Фарруҳ Йўлдошев – Али Абуносир (Иордания)
-71 кг: Беҳруз Валиев – Жинхао Ву (Хитой) / Самвел Тертерян (Арманистон)
-92 кг: Фахрикамол Комилжонов – Патрик Будор (Хорватия)