Language:

Поиск

Шахмат. “Соҳибқирон Амир Темур кубоги” VI халқаро турнири ўз якунига етди

  • Share this:
post-title

Жорий йилнинг 28 май куни старт олган “Соҳибқирон Амир Темур кубоги” VI халқаро шахмат турнири ўз якунига етди.

Мусобақа швейцарча тизимда (9 тур) иккита гуруҳга бўлинган ҳолда ўтказилди. Асосий гуруҳда 1800 ва ундан юқори рейтингга эга шахматчилар иштирок этса, иккинчи гуруҳда 1799 ва ундан паст рейтингга эга бўлган шахматчилар иштирок этди.

Қайд этиш лозимки, “Соҳибқирон Амир Темур кубоги” VI халқаро шахмат турнирининг умумий мукофот жамғармаси 20 000 АҚШ долларини ташкил қилди. Якуний натижаларга кўра эса 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ғолиблик Акбарали Абдуҳакимовга, 20 ёшгача бўлганлар ўртасида Баҳром Баҳриллаев, нуронийлар ўртасида Расет Зиатдинов, аёллар ўртасида Лайса Латифах, эркаклар ўртасида эса Абдималик Абдисалимовга насиб этди.

Мусобақа ғолиб-совриндорлари ташкилотчилар томонидан пул мукофотлари билан тақдирланди.

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!