Жорий йилнинг 25-31 декабрь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Мазкур мусобақада рапид бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов иштирок этмоқда. Таъкидлаш керакки, ҳамюртимиз 2021 йил Польшада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида айнан рапид йўналишида ғолибликни қўлга киритган эди.
Қозоғистондаги дунё биринчилигининг умумий мукофот жамғармаси 1 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.