Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида ҳамюртимиз Афруза Ҳамдамова яна бир тарихий натижага эришди!
Афруза Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг 16 ёшгача қизлар гуруҳида муддатидан аввал ғалаба қозониб, 2 карра жаҳон чемпионига айланди! Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Ҳамдамова Италияда ўтказилган 14 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиб, аёллар орасида Ўзбекистонлик биринчи жаҳон чемпионига айланганди.