Тадбирда МОҚ Бош котиби Ойбек Қосимов федерациянинг аввалги раҳбари Шавкат Умурзоқовнинг бошқа ишга ўтгани муносабати билан ташкилотга янги раис сайлаш ҳақида тўхталди.
Ойбек Қосимов ушбу лавозимга федерация бош ҳомийси “Ўзавтосаноат” АК бошқарув раиси Рўзиқулов Улуғбек Убайдуллаевич номзодини илгари сурди. Конференция қатнашчилари бир овоздан ушбу номзодни қўллаб-қувватлашди ва У.Рўзиқулов Ўзбекистон гимнастика федерациясининг раиси этиб сайланди.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Тошкент шаҳар ҳокими вазифасида ишлаётган Шавкат Умурзоқов жорий йил март ойига қадар “Ўзавтосаноат”нинг раҳбари ва шу билан бирга федерация раиси ҳам эди.