Шаҳрам Ғиёсов 18 июн куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида америкалик Ҳарольд Кальдеронга қарши WBA Элиминатор жангида рингга кўтарилди.
Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн (-66,6 кг) тоифасида юришини давом эттираётган ўзбекистонлик боксчи фаолияти давомида 27та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган енгилмас рақибини очколар бўйича мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди — 120:108, 118:110, 116:112.
Натижада Ғиёсов 14-жангидаги 14-ғалабасини қўлга киритиб, WBA чемпионлик камари учун яна бир қадам яқинлашди.