8-10 ноябрь кунлари Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатидан 500 нафарга яқин спортчи медаллар учун кураш олиб борди.
Уч кун давом этган жаҳон чемпионати якунига кўра, Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов бошчилигида ва мураббийлар Жаҳонгир Қорабоев, Роман Шакиров ҳамда Екатерина Близнецова қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллади.
Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни самбо ватани ҳисобланган Россия мамлакати спортчилардан иборат FIAS 1 жамоаси эгаллади. Иккинчи ўрин эса мезбон Қозоғистонга насиб этди. Кучли учликка FIAS 2 жамоаси якун ясади.
Терма жамоамиз таркибида қуйидаги спортчиларимиз совриндор бўлишди:
Олтин:
-58 кг: Илҳом Пармонов
-59 кг: Шаҳзода Азатова (жанговар самбо)
Кумуш:
-54 кг: Гулсевар Ўроқова (жанговар самбо)
-58 кг: Лутфулла Сайдаматов
-64 кг: Сардор Олимжонов
-80 кг: Мавлуда Абдуллаева (жанговар самбо)
-88 кг: Соҳибжон Ҳасанбоев (жанговар самбо)
-98 кг: Озодбек Муротов (жанговар самбо)
-98 кг: Ўлмас Раимов (кўзи ожизлар ўртасида)
Бронза:
-59 кг: Ибодатхон Агажонова
-64 кг: Исоқжон Абдураҳмонов (кўзи ожизлар ўртасида)
-65 кг: Феруза Бобоқулова (жанговар самбо)
+98 кг: Зиёд Ҳакимбоев (жанговар самбо)
Мураббийлар: Роман Шакиров, Екатерина Близнецова, Жаҳонгир Карабаев.
Мусобақа давомида ҳамюртимиз Ислом Адилов бош ҳакам ўринбосари, Улуғбек Раҳмонов, Рустам Адилов, Муродхон Тўраев ва Ойбек Файзибаев ҳакам сифатида фаолият олиб борди.
Ўзбекистон самбо ассоциацияси ушбу муваффақиятли иштирок билан спортчи ва мураббийларимиз, уларнинг яқинлари ва самбо мухлисларини муборакбод этади.
Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати.