Хусусан, Саудия Арабистон қироллик оиласига тегишли бўлган «Ан-Наср» клубининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидаги обуначилар сони бир неча соатлардаёқ қарийб 3 миллион кишига ошди.
Жума куни обуначилар жами сони 860 мингни ташкил этган бўлса, ҳозирга келиб Криш туфайли «тренд»га чиққани туфайли ҳам 8,6 миллион обуначига етди.
Эслатиб ўтамиз, Роналду Саудия Арабистони клубига эркин агент сифатида қўшилди.
Айтганча, Роналдунинг ЖЧ-2022дан кейин «Реал» клуби қароргоҳида икки кун машғулот ўтказгани сабаби маълум бўлди. Marca нашри хабарига кўра, Роналду «Ан-Наср»дан ажойиб таклиф тушганига қарамай, эркин агент сифатида «Реал»га қайтиш илинжида Мадрид клуби қароргоҳида машғулотлар ўтказган. Криштиану мавсум якунига қадар «Реал»да тўп суришни истаган, клубдан қўнғироқ бўлишини кутган. Аммо «Реал» президенти Флорентино Перес 37 ёшли португалиялик форвардни чақиришни истамаган.
Қайд этилишича, бу орада унинг агенти Жорже Мендеш мижози масаласида «Реал» вакиллари билан гаплашишга уринган, аммо клуб собиқ футболчисини қайтаришни режаси йўқлигини қатъий тушунтирган.
***
«Янги лигада, бошқа мамлакатда ўзимни синаб кўришни интиқлик билан кутяпман. «Ан Наср»нинг қарашлари жуда илҳомлантирувчи. Янги шерикларга қўшилганимдан хурсандман, биргаликда жамоага муваффақиятларга эришишда ёрдам бера оламиз», — деди Роналду.
***
Роналду «Ан Наср» билан 2025 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартнома имзолади. Унинг асосий маоши йилига 75 млн долларни, тижорат ва элчилик даромадлари билан бирга 200 млн долларни ташкил қилади.
Криштианунинг сўнгги клуби «Манчестер Юнайтед» бўлиб, у можароли интервьюдан сўнг манкунианликлар билан шартномасини бекор қилганди.