“Ан-Наср” ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду сермаҳсул ўйнаш учун уч нарсага эътибор қаратиш лозимлигини айтди.
- Яхши уйқу, қаттиқ меҳнат қилиш ва тўлиқ тикланиш. Янги мавсумда ҳам нишон шу, - деди 39 ёшли тўпурар.
Роналду кетма-кет 23 мавсумдан бери услуксиз гол уриб келмоқда. Криштиану жаҳон футболи тарихида энг кўп тўп киритган ўйинчи ҳисобланади. Клублар миқёсида “Спортинг”, “Манчестер Юнайтед”, “Реал”, “Ювентус” ва “Ан-Наср”да 1014 та учрашувда қатнашиб, 760 та гол ва 239 та ассист қайд этган.
Шунингдек, Португалия терма жамоасида 212 та ўйинда рақиблар дарвозасини 130 маротаба ишғол қилган. Ҳар икки кўрсаткич жаҳон рекорди ҳисобланади.