Ҳамюртимиз финалда венгриялик Левенте Жозсани 2:0 ҳисобида мағлубоятга учратди. Шу тариқа, 8 йиллик танаффусдан сўнг ўзбекистонлик таэквондочилар Гран-При мусобақасида яна олтин медалга сазовор бўлмоқда.
Улуғбекдан олдин Дмитрий Шокин 2015 йилги Москва ҳамда Манчестер мезбонлигида ўтган Гран-Приларда шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилганди.
Италияда яна бир маҳоратли спортчимиз Никита Рафалович ҳам финал жангини ўтказди. Афсуски, у ҳал қилувчи беллашувда британиялик Каден Куннингҳамга имкониятни бой берди ва кумуш медални қўлга киритди.