Қўл жанги бўйича Қозоғистоннинг Астана шаҳри жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. Қизиқарли ва шиддатли баҳсларга бой бўлган ушбу чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муносиб иштирок этди ва якунда 3 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда, умумжамоа ҳисобида Қозоғистон ва Россиядан кейин 3-ўринни банд этди.
Қўйида, ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз билан танишишингиз мумкин:
Олтин:
Ғиёсиддин Жамолиддинов,
Ильяс Камилов,
Гулжаҳон Норматова,
Мафтуна Эсанова.
Кумуш:
Оғабек Қодиров,
Умида Абдуллаева,
Шириной Зохидова.
Бронза:
Улуғбек Ҳудойназаров,
Ҳусниддин Сатторов,
Ҳусниддин Рўзиев,
Далер Юлдашев,
Суғдиёна Жамолиддинова.